Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Ҳиндистоннинг “Ved” кўп тармоқли шифохонаси директори Ванвхав Пателни қабул қилди.
Учрашувда Фарғонада “Ved” хорижий шифохонаси ўзининг бўлимини очиш ва тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Унга мос бино ва майдонлар кўздан кечирилди. Ҳеч шубҳа йўқки, “Ved” маблағи иштирокидаги ёки тўлиқ унинг маблағи асосидаги хорижий муассаса ташкил топади.
Фарғона вилоятида 2024 йилнинг январь-сентябр ойларида чет эл инвестицияси иштирокидаги янги очилган корхоналар сони 99 та бўлди. Ҳозир вилоятда 467 та хорижий инвестор сармояси киритилган корхона бўлиб, уларнинг 216 таси қўшма корхона, 260 таси эса тўлиғича хорижий корхонадир.
Яна бир қизиқарли рақам. Вилоятда Хитой инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони 137 тага етди. Бу вилоятдаги чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг 28,8 фоизини ташкил этади. Кейинги ўринларда: Россия –22,9%, Туркия –12,2%, Қирғизистон –5,5%, Корея– 5,3%.