Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Хоразмга 47 дона замонавий автобус олиб келинди

Хоразмга 47 дона замонавий автобус олиб келинди

Ҳудудларда жамоат транспорти паркини замонавий ҳаракат таркиби билан янгилаш ишлари жадал давом этмоқда.

Жамоат транспортида брутто шартнома тимининг жорий этилиши ҳудудларда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар паркини янгилашга катта туртки берди.

2023 йилдан буён Республикамиз ҳудудларида (Тошкент шаҳридан ташқари) тадбиркорлар томонидан 2 000 дан ортиқ автобуслар сотиб олинди. Натижада миллионлаб йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифати ва қулайлик даражаси ошди.

Хусусан, Хоразм вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи "Хоразм Довуд сервистранс" МЧЖ, "Бунёд авто Урганч" МЧЖ томонидан "Zhongtong" русумли 32 дона ҳамда "Ancient Khorezm Oasis" МЧЖ томонидан эса 15 дона "Yutong" русумли автобуслар харид қилинди.

Янги олиб келинган автобуслар Урганч шаҳар ичи йўналишларига жойлаштирилиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан буён тадбиркорлар томонидан сотиб олинган автобуслар сони 139 тага етказилди.

Киритилди: 16:45 24.09.2026. Ўқилди: 376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!