Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хоразмда яна 7 нафар бемор коронавирусни енгди

Хоразмда яна 7 нафар бемор коронавирусни енгди

Хоразм вилоятида ҳам коронавирусга чалинган 7 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан Хоразмга олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 2 нафардан бемор Қашқадарё ва Наманган вилоятларидан, 1 нафардан эса Фарғона, Бухоро ва Жиззах вилоятларидан. Уларнинг барчаси эркак бўлиб, энг ёши каттаси 49 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 26 ёш.

Хоразм вилояти бўйича шу пайтга қадар 138 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 145 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 37 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1308 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 16:27 03.05.2020. Ўқилди: 2440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!