Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳиндистонлик офицер ҳарбий сирларни яланғоч сурат эвазига алмашди

Ҳиндистонлик офицер ҳарбий сирларни яланғоч сурат эвазига алмашди

«Times of India» нашрининг хабар беришича, у махфий ҳужжатнинг бир саҳифасини битта яланғоч суратга алмаштирган.

Терговчиларнинг аниқлашича, Ҳиндистон Ҳарбий-ҳаво кучлари офицери Покистон агентидан шахсий хусусиятга эга (яланғоч) сурат олган ва бунинг эвазига унга махфий ҳарбий ҳужжатнинг бир саҳифасини юборган. Кейин у бу «келишув»ни давом эттиришни таклиф қилган — бунда ҳар бир навбатдаги саҳифа учун биттадан янги яланғоч сурат талаб қилинган.

Гап оддий хизмат ёзишмалари ҳақида кетмаяпти; ҳужжатларда Ҳиндистоннинг ҳарбий режалари, стратегик аҳамиятга эга Леҳ авиабазасининг имкониятлари ҳамда Покистон дронларига қарши курашиш чоралари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган.

Киритилди: Бугун 10:31. Ўқилди: 482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар