Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хоразмда эр хотинининг бошига болта билан уриб, ўлдириб қўйди

Хоразмда эр хотинининг бошига болта билан уриб, ўлдириб қўйди

Хоразм вилояти Шовот туманида эр хотинининг бошига 17 марта болта билан уриб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат 2023 йил 16 декабрь куни содир бўлган. Тунда эркак ҳеч бир сабабсиз уни аёли сеҳр-жоду қилиб келаётганини, шунинг учун кечалари ухлай олмаслигини айтиб, хотини билан жанжаллашган.

Жанжал вақти эркак болта билан 49 йилдан бери яшаб келаётган турмуш ўртоғининг бош қисмига 17 марта ва чап қўл учинчи бармоғига бир маротаба урган. Аёл оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳодисадан сўнг эр ўзини ҳам ўлдиришга уринган. Бироқ ходимлар унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, ҳаётини сақлаб қолган.

72 ёшли эр Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топилди ва 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Киритилди: 22:47 13.05.2024. Ўқилди: 1764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!