Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Хоразмда «Cobalt» ҳайдовчиси поезд йўлига чиқиб кетди

Хоразмда «Cobalt» ҳайдовчиси поезд йўлига чиқиб кетди

Хоразм вилояти Шовот туманида поезд Cobalt’ни уриб кетди. Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳодиса 1 январ куни рўй берган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, поезд кузатув камерасига ёзилган тасвирларда локомотив машинист темирйўл кесишмасига яқинлашиш олдидан овозли сигнал бергани, қора рангли Cobalt автомобили ҳайдовчиси эса бир тўхтаб, кейин яна ҳаракатни давом эттиргани ва йўлга чиқиб кетгани кўринади.

«Жорий йилнинг 1 январ куни соат 14:50 атрофида Шовот тумани Бўйрачи маҳалласи ҳудудидан ўтган, маҳаллий аҳамиятга молик 91-02 автомобил йўлининг 21-километрида 1995 йилда туғилган, Cobalt русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Шовот-Урганч йўналишида ҳаракатланиб келиб, қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида йўл ҳаракати қоидалари ва йўл белгилари талабларига риоя қилмасдан поездга йўл бермасдан, светофорнинг тақиқловчи қизил ишорасида ҳаракатланиши натижасида тўқнашув рўй бериб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган», дейилади ИИБ хабарида.

Хоразмда «Cobalt» ҳайдовчиси поезд йўлига чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида автомобилга жиддий шикаст етган, ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Киритилди: 23:07 04.01.2026. Ўқилди: 4110 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!