Жорий йилнинг 3 август куни Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро ижтимоий тармоқ орқали ўзини Жеймс деб таништирган шахс билан мулоқот қилган.
У фуқаронинг ишончига кириб, туғилган куни муносабати билан унга 15 минг доллар совға қилишини айтган.
Орадан бир неча кун ўтгач, яна бир шахс WhatsApp орқали аёл билан боғланиб, мазкур маблағ Лондондон юборилганини ва уни божхонадан расмийлаштириш учун 3 млн 578 минг сўм ўтказиш лозимлигини айтган.
Фуқаро пулни ўтказиш мақсадида банкка борган вақтда масъуллар томонидан ҳолат текширилган ва фирибгарликнинг олди олинган.