Бугун 14 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хоразм вилоятида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи ушланди

Хоразм вилоятида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қўшкўпир тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Р.А. 1 000 АҚШ доллари эвазига вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасида ишловчи танишлари орқали фуқаро Ж.П.нинг нотурар биносини турар жой тоифасига ўтказиб беришини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 700 АҚШ доллари ва 3,6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 560 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!