Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хоразм “Лазги”си ЮНЕСКО маданий мероси рўйхатига киритилиши мумкин

Хоразм “Лазги”си ЮНЕСКО маданий мероси рўйхатига киритилиши мумкин

Ўзбекистон бутун  дунёга машҳур бўлган Хоразм “Лазги”сини “Хоразм рақси – Лазги” номи остида ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритмоқчи. Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг  “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида келтириб ўтилган.

Шунингдек, Буюк ипак йўлининг Ўзбекистондан ўтган қисмини “Ипак йўли: Зарафшон дарёси воҳаси” ва “Ипак йўли: Фарғона Сирдарё ҳавзаси” номи остида ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Хивадаги "Ичан қалъа" мажмуаси, маданиятлар чорраҳаси -  Самарқанд, Бухоро ва Шаҳрисабзнинг тарихий марказлари, шунингдек, Чотқол биосфераси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. 

Шошмақом, Бойсун маданий макони, Катта ашула, аския, ош, Наврўз, атлас ва адрас ишлаб чиқариш технологиялари ташкилотнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган.

Киритилди: 15:36 29.11.2018. Ўқилди: 2812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!