Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Хонадонда гиёҳвандлик ўсимликлари етиштирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Хонадонда гиёҳвандлик ўсимликлари етиштирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Республика бўйлаб ўтказилаётган “Қора дори-2026” кенг кўламли назорат тадбирлари доирасида Пискент тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан “Бирлик” МФЙ ҳудудида жойлашган хонадон ўрганилган.

Натижада ушбу уй эгаси хонадон ҳовлисидаги узум томорқаси тагида 57 туп таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган ўсимликларни парваришлаб, етиштириб келаётганлиги аниқланди ва холислар иштирокида ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра олинган 57 туп ўсимлик танаси, барглари, илдизлари, бошоқларидан ташкил топган, ОПИЙЛИ КЎКНОРИ эканлиги, ўсимлик бошоқларида опий гуруҳига кирувчи фаол гиёҳванд модда “морфин” аниқланганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 19:35. Ўқилди: 243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!