Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ олдиданги режалари маълум бўлди

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ олдиданги режалари маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати олдиданги тайёргарлик режаси маълум қилинди.

Терма жамоа 5–25 май кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказади ҳамда маҳаллий жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этади.

26 май куни вакилларимиз Тошкентдан Нью-Йоркка йўл олади. 27–29 май саналарида АҚШда машғулотлар ташкил этилади.

1 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси Канадага қарши майдонга тушади. Учрашув Эдмонтондаги “Commonwealth” стадионида бўлиб ўтади.

8 июнь куни эса жамоамиз Нью-Йоркда Нидерландия билан ўртоқлик учрашувида қатнашади.

10 июндан бошлаб терма жамоа Атлантада жойлашган Жаҳон чемпионати базасида фаолиятини давом эттиради.

Шунингдек, жамоамизнинг Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувлари тақвими ҳам маълум:

— 17 июнь: Ўзбекистон — Колумбия
— 23 июнь: Португалия — Ўзбекистон
— 27 июнь: Конго ДР — Ўзбекистон

Киритилди: 23:55 12.05.2026. Ўқилди: 200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!