АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйнинг атиргуллар боғида нутқ сўзлаётган пайтда бош устида учиб ўтаётган қушни дрон деб ўйлаб қолди.
RIA Novosti хабарига кўра, Трамп дастлаб ҳаводаги ҳаракатланаётган объектни дрон деб ўйлаганини айтган.
“Мен буни дрон деб ўйладим. Ҳозир улар турли ўлчамларда ишлаб чиқарилади ва жуда хавфли бўлиши мумкин”, деди у осмонга қараб.
Унинг бу сўзлари тадбир иштирокчилари орасида кулгига сабаб бўлган.