АҚШ президенти Дональд Трамп 2026 йилда Россияга ташриф буюриши мумкинлигини айтди.
Трамп бу баёнотни Хитойга жўнаб кетишдан олдин журналистлар билан суҳбатда айтган.
"Мен барча керакли ишларни қиламан", деди Америка етакчиси шу йил охиригача Россияга ташриф буюриш имконияти ҳақидаги саволга жавобан.
"Ва менимча, биз Россия ва Украина ўртасида келишувга эришамиз", деди у ва "аллақачон саккизта можарони ҳал қилишга эришганини" қўшимча қилди.