Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Хантавирус Ўзбекистон учун қанчалик хавфли?

Хантавирус Ўзбекистон учун қанчалик хавфли?

Ушбу саволга Санэпидқўм раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков жавоб берди.

▪️Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бу инфекция коронавирус каби тез тарқалиш хусусиятига эга эмас ҳамда мутахассислар фикрича, глобал пандемияни юзага келтирмайди.

▪️Хантавирус кўпинча кемирувчилар орасида учрайди, одамларга кам ҳолларда юқади.

▪️Дунёда хантавирусга қарши махсус вакцина ишлаб чиқилмаган. Даволаш протоколи ҳам йўқ. Муолажа, симптоматик, яъни бемордаги белгиларга қараб олиб борилади.

▪️Ушбу касаллик тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, мушак ва қорин соҳасида оғриқ каби клиник белгилар билан кечиши мумкин.

▪️Вирусдан сақланиш учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, яшаш ва иш жойлари озодалигига эътибор қаратиш, омборхона ва ёпиқ хоналарни мунтазам шамоллатиш лозим.

Киритилди: Бугун 07:04. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!