Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Холанд ўтин ёриб маза қилишини айтди

Холанд ўтин ёриб маза қилишини айтди

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд бўш вақтида Чеширдаги уйи ҳудудида ўтин ёришни яхши кўришини айтди.

"Сеҳр айнан шу ерда содир бўлади. Бу ерда ўтин ёраман ва уни ёқаман. Бу машғулот менга руҳий хотиржамлик беради ва айнан шу жиҳати ёқади. Ўтин ёриш, уни ёқиш ва ёлғиз ҳолда дам олиш.

Бу менга жуда катта ёрдам беради, фикрларимни тозалайди. Шунинг учун уйда бўлганимда доимо шу иш билан шуғулланаман. Оловни томоша қилиш инсонга ҳақиқий хотиржамлик бағишлайди. Бу менинг энг севимли манзараларимдан бири. Табиат — ҳаёт.

Одамлар мени ҳазиллашяпти деб ўйлаши мумкин, аммо мен ҳақиқатан ҳам шу билан шуғулланаман. Ўзимни таниганимдан бери бу ишни қилиб келаман", — деди норвегиялик футболчи YouTube каналида.

Киритилди: 14:00 08.09.2026. Ўқилди: 954 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!