Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд Германия футболи афсонаси Герд Мюллернинг рекордини такрорлади.
Бу ҳақда Dailysports хабар бермоқда.
Ушбу натижа УЕФА Миллатлар лигасининг V тури доирасида Уэльс терма жамоасига қарши ўйинда қайд этилди.
3:1 ҳисобида норвегияликларнинг ғалабаси билан якунланган учрашувда Холанд жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.
Бу гол ҳужумчи учун терма жамоа сафидаги 60-ўйинда киритилган 66-голи бўлди.
Қайд этиш жоизки, Холанд сўнгги 52 йил ичида Герд Мюллердан кейин ушбу натижага эришган биринчи европалик футболчига айланди. Мюллер бундай кўрсаткични 1974 йилда қайд этган эди.