AFP маълумотига кўра, Киев бу талабни хавфсизлик кафолатлари доирасида илгари сурган. Мақсад — Россия томонидан эҳтимолий янги ҳужумнинг олдини олиш.
Масала Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги Абу-Даби музокараларида муҳокама қилинмоқда.
Россия делегациясига кўра, учрашувларнинг асосий мақсади — Киев ва Москва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда Европадаги хавфсизлик тизимини қайта кўриб чиқиш.
Трампнинг махсус вакили Жаред Кушнер эса Вашингтон узоқ муддатли тинчликни таъминлай оладиган янги хавфсизлик архитектурасини яратишга умид қилаётганини айтди.