Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитойдаги турар-жой ҳудудида портлаш юз берди

Хитойдаги турар-жой ҳудудида портлаш юз берди

Хитойнинг Шаньси провинцияси маъмурий маркази Тайюан шаҳрида кучли портлаш содир бўлди.

Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди.

Камида 17 киши жабрланган, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

Портлаш тахминан соат маҳаллий вақт билан соат 13:00 да содир бўлган. Воқеа жойини қуюқ қора тутун қоплаган. Портлашдан 100 метр узоқликда жойлашган уйларда дераза ойналари учиб кетган.

Фавқулодда ҳолат сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келган.

Киритилди: 14:49 30.04.2025. Ўқилди: 467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!