Хитой шимолидаги Чжанцзякоу шаҳри сабзавот бозорида ёнғин чиқиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди.
«Шанба куни Цяоси туманидаги бозорда ёнғин чиқиши 8 кишининг ўлимига, 15 кишининг жароҳатланишига олиб келди», — дейилади Синхуа хабарида.
Ёнғин маҳаллий вақт билан тонгги соат саккизларда ўчирилган. Фавқулодда хизматлар ва ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига тез етиб келиб, бир соат ичида ёнғинни бартараф этишган. Жароҳатланганлар шифохоналарга жойлаштирилган.