Хитойнинг марказий қисмида микроавтобус ва юк машинаси тўқнашиб кетиши оқибатида авария содир бўлди. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 13 киши ҳалок бўлди.
Хитой Марказий телевидениеси хабарига кўра, авария Хэнань провинциясининг Наньян шаҳар округи ҳудудидан ўтувчи G40 Шанхай — Шэньси тезкор автомагистралида юз берган.
«Авария оқибатида 13 киши ҳалок бўлди ва уч киши жароҳатланди», — дейилади хабарда.