Исроил АҚШ ва Эрон ўртасида ҳар қандай шаклдаги келишувга эришилишига тўсқинлик қилади. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир маълум қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасида тузилиши мумкин бўлган эҳтимолий битим Исроилнинг миллий манфаатларига жиддий зарар етказиши хавфи мавжуд. Шу сабабли Расмий Қуддус бу жараёнга йўл қўймаслик учун бор имкониятларини ишга солади.
«Бундай келишув Исроил хавфсизлиги ва манфаатларига зиддир. Биз бунга жим қараб турмаймиз ва битим тузилишига йўл қўймаймиз», — дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда ОАВ.