«Эпик ғазаб» операцияси давомида ҳалок бўлган америкалик ҳарбий хизматчилар сони 14 нафарга етди. Бу ҳақда Пентагон маълумотларига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.
Агентлик Америка мудофаа тизимидаги йўқотишларни таҳлил қилиш бўйича янгиланган маълумотлар билан танишди. Очиқ статистик маълумотларга кўра, 27 май, сешанба ҳолатига кўра, қурбонлар рўйхатига яна бир исм қўшилган.
Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги расман 13 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Янги — ўн тўртинчи йўқотиш жанговар бўлмаган ҳолат сифатида таснифланган.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳалок бўлган ҳарбий АҚШ қуруқликдаги қўшинларида хизмат қилган ва 2026 йил май ойида вафот этган. Вазирлик ҳисоботида ҳодисанинг бошқа тафсилотлари, шунингдек, ҳарбийнинг исми ва унвони келтирилмаган.