Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Украина бевосита ҳужум содир этилган тақдирда Беларус ҳудудидаги дастлабки 500 та нишонни белгилаб олди

Украина бевосита ҳужум содир этилган тақдирда Беларус ҳудудидаги дастлабки 500 та нишонни белгилаб олди

Украина Қуролли Кучларининг дрон тизимлари қўмондони Роберт (Мадяр) Бровди Беларус раҳбари Александр Лукашенкога огоҳлантириш билан чиқди.

"Дастлабки 500 та нишон аллақачон нишонга олинган. Бепул ва жуда амалий маслаҳат: Украинанинг кўзига чўп суқма", — деб ёзади Мадяр ўзининг Telegram каналидаги саҳифасида.

Шунингдек, дрон тизимлари қўмондони украиналикларни сабрли бўлишга, мудофаа кучларига ишонишга ва ҳаводаги фавқулодда ҳолат сигналларига муносабат билдиришга чақирди.

Апрел ойида Владимир Зеленский Россия Беларусни Украинага қарши урушга яна бир бор тортишга уринишини маълум қилган эди. Унгача Лукашенко уруш бошлашни истамаслигини, бироқ агар Украина Беларусга ҳужум қилса, унга қўшилишга тайёрлигини айтганди, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 16:10. Ўқилди: 457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!