Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Чунцин муниципалитетида автомагистраль туннели қурилиш майдончасида содир бўлган портлаш тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги хабар берди.
Шунингдек, тўққиз киши жароҳат олган.
Чунциннинг Ваньчжоу туман транспорт комиссиясининг маълумотларига кўра, портлаш душанба куни Хубэй ва Сычуань провинцияларини боғлайдиган миллий автомагистралнинг бир қисми қурилиш майдончасида содир бўлган. Дастлаб бир киши бедарак йўқолган, яна 12 киши жароҳат олган. Сешанба ярим тунда қутқарувчилар бедарак йўқолган одамнинг жасадини топдилар. Кейинчалик жароҳатланганларнинг уч нафари тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай вафот этди.
Портлаш ёнувчан газ туфайли содир бўлган деб тахмин қилинмоқда.