Хитойда одам метапневмовируси тарқалди, деб хабар берди Хитой касалликлар назорати ва профилактикаси бошқармаси.
Таъкидланишича, 23-29 декабрь кунлари шифохоналарда олинган респиратор намуналарнинг таҳлили натижалари Хитой ҳудудида ўткир респиратор юқумли касалликлар, жумладан, грипп вируси, одам метапневмовируси ва риновируснинг фаол тарқалишини кўрсатмоқда.
Таҳлил натижаларига кўра, 14 ёшгача бўлган болалар орасида метапневмовирус билан касалланиш ортиб бормоқда.
"Шимолий провинцияларда ўсиш тенденцияси янада яққолроқ," - дейилади Хитой касалликлар назорати ва профилактикаси бошқармаси хабарида.