Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хитойда кучли ёмғирлар: 3 киши ҳалок бўлди, 19 киши бедарак йўқолди

Хитойда кучли ёмғирлар: 3 киши ҳалок бўлди, 19 киши бедарак йўқолди

Хитойда кучли ёмғирлар оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, яна 19 киши бедарак йўқолди, деб хабар беради «Синьхуа» агентлиги.

«Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Чунцин муниципалитетининг Юнчуань туманида кучли ёмғир ёғиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди ва яна 17 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда... Бундан ташқари, худди шу муниципалитетнинг Бэйбэй туманида ҳам ёғингарчиликдан сўнг икки киши бедарак йўқолди», — дейилади хабарда.

Айни пайтда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Табиий офат оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш ва вазиятни баҳолаш учун жабрланган ҳудудларга махсус ишчи гуруҳ юборилган.

Киритилди: Бугун 16:04. Ўқилди: 150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!