Жозе Моуриньо келаси мавсумдан бошлаб "Реал Мадрид" бош мураббийи сифатида қайта ишга қайтиш арафасида.
"The Special One" (Ўзига хос мураббий) жамоага қайтган тақдирда таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда. Хабарларга кўра, у ҳужум чизиғини мустаҳкамлаш учун ёзги трансфер ойнасида янги форвард олиб келишни мақсад қилган. Ҳозирча эҳтимолий номзодлар номи ошкор этилмаган.
Испания чемпионати якунига кўра, мадридлик клуб турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади. Сўнгги турда "Реал Мадрид" ўз майдонида "Атлетик Бильбао" устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ла Лига мавсуми шу тариқа якунланди.