Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия Украинага “Орешник” билан зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага “Орешник” билан зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти бу ҳақда ўзининг Теlegram каналида маълум қилди.

"Разведкамиздан, жумладан, АҚШ ва Европадаги ҳамкорлардан россияликлар томонидан “Орешник”ни қўллаган ҳолда зарба беришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида маълумотлар олдик. Ушбу ахборотни текширяпмиз. Украина ҳудудига, хусусан, Киевга турли қуроллардан фойдаланган ҳолда комбинациялашган зарба беришга тайёргарлик белгиларини кўряпмиз", дея қайд этди президент.

Аввалроқ Владимир Путин Украина Қуролли кучларини Луганск вилоятининг Россия назоратидаги қисмида жойлашган Старобелск педагогика коллежи ётоқхонасига зарба беришда айблаганди. Украина Қуролли кучлари эса бу айбловни рад этган эди.

Россия ФВВ маълумотларига кўра, ушбу зарба оқибатида 18 киши ҳалок бўлган. Россия президенти мамлакат Мудофаа вазирлигига ушбу ҳужумга қандай жавоб қайтариш бўйича ўз таклифларини тақдим этишни топширган.

Киритилди: Бугун 18:06. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!