Бугун 16 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Хитойда дунёдаги биринчи сувости дронлари ташувчиси қурилмоқда — Naval News

Хитойда дунёдаги биринчи сувости дронлари ташувчиси қурилмоқда — Naval News

Хитойнинг Шанхайдаги Hudong-Zhonghua кемасозлик заводида катта ҳарбий кема қурилмоқда. Naval News спутник тасвирларини таҳлил қилиб, у дунёдаги биринчи ихтисослаштирилган ўта йирик учувчисиз сувости аппаратлари (XXLUUV) ташувчиси бўлиши мумкинлигини ёзди.

Узунлиги тахминан 205 метр бўлган кема ташқи тузилишига кўра десант кемасини эслатади. Кеманинг орқа қисмида сувга чиқиш имконини берувчи док-камера (well deck) мавжуд. Бу жой йирик сувости аппаратларини қабул қилиш ва сувга тушириш имконини бериши мумкин.

Кеманинг олд қисмида катта ангар жойлашган. Унинг аниқ вазифаси ҳозирча расман маълум қилинмаган.

Naval News баҳосига кўра, ангарнинг ҳажми унга узунлиги 35–45 метр бўлган Хитойнинг XXLUUV синфига мансуб 4 тагача йирик учувчисиз сувости аппаратини жойлаштириш имконини беради. Ёки кичикроқ аппаратларни ундан ҳам кўпроқ миқдорда сақлаш мумкин.

Кема бундай аппаратларни сақлаш, техник хизмат кўрсатиш ва уларни операцияларга чиқариш учун хизмат қилиши мумкин.

Хитой ҳукумати қурилаётган кеманинг аниқ мақсадини ҳозирча ошкор қилмаган.

Аввалроқ Хитой тўлиқ ҳажмдаги икки хил XXLUUV намунасини намойиш этган. Naval News бундай аппаратлар узоқ масофали ҳарбий операцияларда қўлланиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бироқ Хитойнинг сувости дронлари қандай аниқ вазифаларни бажариши ва улар учун қурилаётган ушбу кемадан қандай фойдаланилиши ҳозирча номаълум.

Киритилди: 22:05 15.09.2026. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!