Археологик топилмалар Қамаши туманидаги Одирмон шаҳар археологик ёдгорлигида олиб борилаётган қазишмалар вақтида аниқланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Одирмон шаҳар ёдгорлиги милоддан аввалги III аср — милодий III асрлар оралиғига оид.
Топилмалар қадимги аҳолининг диний қарашлари, маросимлари ва дафн анъаналари ҳақида муҳим маълумот бериши мумкин, дейилади Маданий мерос агентлиги хабарида.