Франциянинг нуфузли L’Equipe нашри 2026 йилги "Олтин тўп" соврини учун асосий беш нафар даъвогарни маълум қилди.
Нашрнинг биринчи саҳифасидан "Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейн, "Интер Майами" етакчиси Лионель Месси, "Барселона" вингери Ламин Ямал, "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва ПСЖ форварди Усмон Дембеле жой олди.
Эътиборлиси, кучли бешликка Англия Премьер-лигасида тўп тепаётган бирорта футболчи киритилмаган.
Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби Усмон Дембеле ҳисобланади. Франциялик футболчи 2025 йилда ушбу нуфузли совринни қўлга киритган.
2026 йилги "Олтин тўп"ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу мукофот тарихидаги 70-маросим бўлади.
Ғолиб FIFA рейтингидаги кучли 100 мамлакатдан бир нафардан сараланган жами 100 нафар журналист иштирокидаги овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.