Бугун 15 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда пенсия ёши оширилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда пенсия ёши оширилиши режалаштирилмоқда



Президент фармони лойиҳасига кўра, 2028 йилдан пенсия ёши ҳар йили 3 ойга оширилиб, 2039 йилда эркаклар учун 63 ёш, аёллар учун 58 ёш этиб белгиланиши мумкин.

Шунингдек, 2027 йилдан:
— пенсия ҳисобида инобатга олинадиган иш ҳақи даври 5 йилдан 20 йилгача оширилади;
— пенсия учун зарур минимал иш стажи 7 йилдан босқичма-босқич 15 йилга етказилади;
— 2028 йилдан пенсия ҳисоблашдаги иш ҳақининг юқори чегараси 12 баравардан 13 бараварга оширилади.

Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳам ўзгаришлар таклиф этилмоқда. Фуқароларга маблағларни инвестиция қилиш, 2030 йилдан эса улардан оғир касалликни даволаш ва ипотека учун бошланғич тўлов сифатида фойдаланиш имконияти берилиши мумкин.

📌 Эслатма: бу ҳозирча президент фармони лойиҳаси бўлиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Улар якуний қарор билан тасдиқланиши ёки ўзгариши мумкин.

Киритилди: Бугун 16:50. Ўқилди: 836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!