Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган Яман ҳусийлари кеча, 14 сентябр куни Саудия Арабистонига янги ракета ва дрон ҳужумларини амалга ошириб, минтақадаги вазиятни янада кескинлаштирди, дея хабар бермоқда Reuters.
Қайд этилишича, ҳусийлар Саудия Арабистони жанубидаги Хамис-Мушайт шаҳрида жойлашган ҳарбий ҳаво базасига ракета ва дронлар орқали ҳужум қилган. Ҳужум оқибатида 13 нафар тинч аҳоли жароҳатланган.
Ҳужумлар Саудия Арабистонининг муҳим Шарқ – Ғарб нефт қувурига етказилган зарардан кейин содир бўлган. Мазкур қувур Ҳўрмуз бўғозини четлаб ўтиш имконини берувчи муҳим йўналишлардан бири бўлиб, унинг узоқ вақт ишламай қолиши жаҳон нефт таъминотининг 4 фоизигача таъсир қилиши мумкин.
Ҳусийлар, шунингдек, Яманнинг Қизил денгиз соҳилидаги ҳудудлари, жумладан, Боб ал-Мандаб бўғози яқинидаги Перим ороли устидан назоратни мустаҳкамламоқда. Бу эса минтақадаги тарангликни кучайтириб, нефт экспорти ва денгиз орқали юк ташиш йўлларига таҳдидни оширмоқда.