Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хитойда автомобил одамлар устига бостириб борди. Қурбонлар бор

Хитойда автомобил одамлар устига бостириб борди. Қурбонлар бор

Хитойнинг Чжухай шаҳрида автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, South China Morning Post хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида шунингдек, 43 киши жароҳат олган.

Мазкур ҳодиса 11 ноябр куни шаҳардаги спорт маркази яқинида юз берган. Автомобилни 62 ёшли эркак бошқариб кетаётган бўлган — у яширинишга уринган вақтида қўлга олинган. Айни вақтда ҳайдовчи ўзига етказган жароҳати туфайли шифохонада комада ётибди. Нашрнинг аниқлик киритишича, эркак ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, эркак ажрашганидан кейин мулкий можаро натижаларидан норози бўлгани учун машинани одамлар устига ҳайдашга қарор қилган.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, фожиа юз берган пайтда спорт маркази ҳудудида одамлар сайр қилаётган бўлган. Жабрланганлар орасида кексалар, ўсмир ва болалар ҳам бор.

Киритилди: 19:12 12.11.2024. Ўқилди: 1307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!