Бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувлар якунлари бўйича ХХР Мудофаа вазирлиги расмий вакили Цзян Бин баёнот берди. Унинг таъкидлашича, икки давлат ўртасида ҳарбий соҳадаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳам Вашингтон ва Пекин, ҳам бутун дунё манфаатларига тўлиқ жавоб беради.
"Хитой ва АҚШ қуролли кучлари ўртасидаги муносабатларнинг барқарор ривожланиши ҳар икки томон манфаатларига мос келади, шунингдек, бу халқаро ҳамжамиятнинг умумий кутилмаларидир. Хитой икки давлат раҳбарлари томонидан эришилган муҳим келишувларни ҳаётга татбиқ этиш учун АҚШ билан биргаликда ҳаракат қилишга тайёр", – дейди Цзян Бин.