Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Хитой ТИВ: "Фаластинликларнинг қонуний талабларини тезроқ қондириш ва "мусулмон дунёсида адолат овози"ни эшитиш керак"

Хитой ТИВ: "Фаластинликларнинг қонуний талабларини тезроқ қондириш ва "мусулмон дунёсида адолат овози"ни эшитиш керак"

Эрон-Исроил можароси такрорланмаслиги керак, чунки куч ишлатишнинг давом этиши нафратнинг кучайишига ва кескинлашувига олиб келади.

Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.

"Исроил ва Эрон ўртасидаги яқинда содир бўлган ҳарбий можаро такрорланмаслиги керак, чунки уруш Эрон ядровий дастури муаммосини ҳал қилмайди. Ва олдини олиш зарбаси аниқ қонунийликка эга бўлмайди, ўзбошимчалик билан куч ишлатиш бўлади, бу эса янада катта можарога ва янада катта нафратнинг тўпланишига олиб келади", деди у Парижда Франция ташқи ишлар вазири Жоэль Барро билан қўшма матбуот анжуманида.

Ван Ининг фикрича, кучдан фойдаланиб, ўз ҳақлигини исботлаш учун эмас, тинч манфаатлар йўлида қўллаш керак. Хитой дипломати, шунингдек, Фаластин муаммоси ва Ғазо секторидаги можарони "иккинчи планга ўтказиб бўлмайди". ХХР ТИВ раҳбари фаластинликларнинг қонуний талабларини имкон қадар тезроқ қондириш ва “мусулмон дунёсида адолат овози”ни эшитиш кераклигини таъкидлади.

Киритилди: 09:00 05.07.2025. Ўқилди: 554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!