Бугун 28 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой Тайванга ҳужум қилиш имкониятини оширди — Financial Times

 Хитой Тайванга ҳужум қилиш имкониятини оширди — Financial Times

Нашрнинг Тайван ва АҚШ расмийлари ҳамда мутахассисларига таяниб ёзишича, Хитой Тайванга ҳаво ҳужуми ва жанговар операциялар орқали кутилмаган зарба бериш қобилиятини оширган.

"ХХР Ҳарбий-ҳаво кучлари ва ракета бўлинмалари шунчалик такомиллашганки, улар исталган пайтда тинчлик ҳолатидан ҳарбий ҳаракатларга ўтишга қодир", — Тайваннинг юқори лавозимли ҳарбийларидан бири FT'га берган интервюсида.

Тайван мудофаа тузилмаларининг бошқа вакиллари эса Хитой ракета тизимлари оролнинг исталган нуқтасидаги нишонларга зарба беришга қодирлигини билдиришган.

Пентагоннинг исми ошкор этилмаган расмийси Financial Times'га берган маълумотга кўра, ХХР ҳарбий-денгиз кучлари ва соҳил қўриқлаш хизматининг 10 га яқин кемаси доимий асосда Тайван атрофида жойлаштирилган. Бу эса Хитой кемалари оролни бир неча соат ичида қамал қилишга қодирлигини англатади.

Киритилди: 14:28 26.05.2025. Ўқилди: 710 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!