Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой Россияни ядровий қурол ишлатишдан қайтардими?

Хитой Россияни ядровий қурол ишлатишдан қайтардими?

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Financial Times газетасига берган интервюсида АҚШ Россиянинг Украинадаги уруш фонида ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолидан “жуда хавотирда” эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин шундай сценарийни кўриб чиққан бўлиши мумкин.

“Эҳтимоллик 5 фоиздан 15 фоизгача ошган тақдирда ҳам, бу жуда жиддий”, деди Блинкен Вашингтон Москва таҳдидларини қанчалик жиддий қабул қилгани ҳақидаги саволга.

Давлат котибининг таъкидлашича, Хитой бу масалада АҚШга ёрдам берган бўлиши мумкин. Блинкеннинг фикрича, Пекин Москвани ядро қуролидан фойдаланишдан огоҳлантириши мумкин эди. Бу АҚШ Хитойни Москванинг коинотда ядро қуролини жойлаштириш режалари ҳақида хабардор қилганидан кейин юз берди.

“Хитой Россия билан боғланиб, “бундай қилманг” деганига ишониш учун асосимиз бор”, — дея қўшимча қилди Блинкен.

Киритилди: 13:35 05.01.2025. Ўқилди: 801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!