Хитой телевидениесининг маълум қилишича, 2026 йилда Ойга учириладиган «Чанэ-7» зонди ўнлаб километрга сакрай олади. У Ер сунъий йўлдошининг жанубий қутбида сув излайди.
Зонд тўртта қурилмадан иборат: орбитал ва қўниш модули, ойда ҳаракатланувчи модул ва сув молекуласи анализатори.
“Зонд букилувчи “оёқларга” эга бўлиб, у инсон каби сакраганида оёқларини бука олади ва турли рельефли Ой юзасига қайта-қайта қўна олади”, — деди миссия бош конструктори ўринбосари Танг Юхуа.