Хитой Ойга қўнса, уни эгаллаб олиши мумкин, деди NASA раҳбари.
NASA раҳбари Билл Нелсоннинг қайд этишича, Вашингтон ва Пекин ўртасидаги “космик пойга” тобора кескинлашиб бормоқда. Нелсон, агар хитойлик косманавтлар Ойга қўнса, улар бошқа давлат фазогирларининг Ойдаги ресурсларга бой ҳудудларга киришига тўсқинлик қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.