Бугун 30 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой орбитага бошқариладиган космик кемани олиб чиқди

Хитой орбитага бошқариладиган космик кемани олиб чиқди

Хитой "Шэньчжоу-19" бошқариладиган космик кемасини учта тайконавт билан орбитага олиб чиқди.

Бу ҳақда Цзюцюань космодромининг учириш маркази раҳбари Цзоу Липэн маълум қилди.

"Шэньчжоу-19" аниқ белгиланган орбитага кирди, унинг қуёш елканлари очилди ва кема нормал иш режимида ишламоқда. Учириш муваффақиятли деб эълон қиламан", — деди расмий.

Бошқариладиган космик кема 30 октябрь куни Цзюцюань сунъий йўлдошини учириш марказидан учирилган ва маҳаллий вақт билан соат 7:00 атрофида Хитойнинг Тяньгун орбитал станцияси билан туташади.

Станция уч кишига мўлжалланган. У ер юзасидан тахминан 400 км баландликда жойлашган ва оғирлиги 66 тоннани ташкил этади, унинг бўлинмалари ҳажми 110 кубометрга етади. Станция 2022 йилда ишга тушди ва 2032 йилда фойдаланишдан чиқарилади.

Киритилди: Бугун 09:12. Ўқилди: 210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!