Хитой Европа Иттифоқидан эркин савдо ва бозор рақобати қоидаларига риоя қилишини кутмоқда.
Бу ҳақда Хитой Савдо вазирлиги баёнотида маълум қилди.
"Хитой Европа Иттифоқи ЖСТ қоидаларига риоя қилишига, эркин савдо ва адолатли рақобат тамойилларига амал қилишига ҳамда протекционизм ва бир томонламаликка қатъий қарши туришига умид қилмоқда", дейилади баёнотда.
Вазирлик шунингдек, Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқа каналлари очиқлигича қолишини таъкидлади.