Хитой ТИВ вакили Го Цзякунь Пекин халқаро мажбуриятларини қатъий бажараётганини таъкидлаб, Хитойни ҳарбий можарони баҳона қилиб қоралашга уринишларга қарши эканини билдирди.
Аввалроқ Financial Times ва The Wall Street Journal Хитой компаниялари ёки уларга алоқадор тузилмалар Эронга АҚШ ҳарбий объектлари ҳақида сунъий йўлдош маълумотларини тақдим этган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган. Хитой томони бу айбловларни рад этган.