Бугун 6 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Имрон Хон тарафдорлари Покистон пойтахтига юриш бошлади

Имрон Хон тарафдорлари Покистон пойтахтига юриш бошлади

Покистонда қамоқда сақланаётган собиқ бош вазир Имрон Хоннинг минглаб тарафдорлари уни озод қилишни талаб қилиб, 4 октябрь куни Исломободга узоқ давом этадиган юришни бошлади. Бу ҳақда унинг партиясига таяниб, Reuters хабар берди.

Намойиш мамлакат шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятидан бошланди. Бу вилоятни Имрон Хоннинг “Покистон Таҳрики Инсоф” (PTI) партияси бошқаради. Исломободга етиб боргунича йўлда бир нечта манзилларда тўхташ режалаштирилган.

“Мен барчангизни, айниқса ёшларни қамоқда ўтирган етакчингиз учун кўчага чиқишга чақираман”, деди юришга бошчилик қилаётган вилоят бош вазири Соҳаил Африди.

Имрон Хон партияси билан мамлакат раҳбарияти ўртасидаги зиддият 2022 йилда парламент томонидан лавозимидан четлатилганидан бошланган. Хон бу ишда армияни айблаган, бироқ ҳарбийлар буни рад этган.

Зиддият 2023 йил май ойида Хон ҳибсга олингач, янада кучайди. Ўшанда унинг тарафдорлари тартибсизликлар уюштириб, ҳарбийлар обектларига ҳужум қилганди. Шундан сўнг минглаб PTI тарафдорлари ҳибсга олиниб, ўнлаб кишилар ҳарбий судлар томонидан судланган.

Собиқ крикет юлдузи, 74 ёшли Имрон Хон ўзини сиёсий маҳбус деб атайди.

Киритилди: 23:44 05.10.2026. Ўқилди: 409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!