Марказий Осиё давлатлари ҳудуди орқали Хитой — Эрон йўналишида биринчи блок-поезд ҳаракати бошланди. 55 вагондан иборат биринчи поезд автомобиль эҳтиёт қисмлари, истеъмол товарлари ва бошқа аралаш юкларни ташимоқда.
Йўналиш Хитойдаги Чэнсян станциясидан бошланиб, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон орқали Сарахс чегара станциясигача етиб боради. Маршрутнинг умумий узунлиги 6000 километрдан зиёд.