Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь бугун, 21 октябрь — Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.
«Қадрли Ўзбекистонлик дўстлар!
Сизларни Ўзбек тили байрами куни билан чин қалбимдан табриклайман!» — деган у.
У табригини Хитой тилида давом эттирар экан, Ўзбек тили ўзбек халқининг бой маданияти ва кўп асрлик маънавий меросининг ажралмас қисмилигига урғу берган.
«Ишончим комилки, халқларимизнинг бир-бирининг тили ва маданиятига бўлган қизиқиши Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашилишни мустаҳкамлашда давом этади.
Ўзбек тили байрами куни билан! Хитой ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстлик абадий бўлсин!» — деди Юй Цзюнь.