Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хитой Бельгия билан визасиз режим жорий қилади

A A A
Хитой Бельгия билан визасиз режим жорий қилади

Хитой ва Бельгия фуқаролик авиацияси хизматларини кенгайтирмоқда. Шу тариқа, жорий йилнинг ёзида Брюссель аэропорти яна Хитой пойтахти Шанхай билан тўғридан-тўғри боғланади.

Шанхай йўналишини очган биринчи авиакомпания Hainan Airlines. 18 июндан бошлаб ҳафтасига тўрт марта икки йўналишда парвоз қилади. Брюссель-Шанхай йўналиши коронавирус пандемиясидан сўнг, ҳаво қатнови тўхтатилгандан кейин тикланмоқда.

Бундан ташқари, янги Juneyao Air авиакомпанияси Брюссель аэропортига парвозларни амалга оширади.

Айни пайтда бельгияликлар ва хитойликлар икки пойтахт Брюссель ва Пекин ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширишлари мумкин.

Шунингдек, Хитой ҳукумати шу ойда Бельгия фуқаролари мамлакатга 15 кунгача бўлган саёҳатлари учун визасиз бўлишини эълон қилди.

Киритилди: 21:48 18.03.2024. Ўқилди: 1307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!