АҚШ президенти Доналд Трампнинг Хитойга қарши сиёсати сабабли Хитойдаги нефтни қайта ишлаш заводлари (НҚИЗ) томонидан Америка нефтини харид қилиш ҳажми 90 фоизга қисқарди. Ўтган йилнинг июнь ойида энг юқори кўрсаткич - 29 миллион баррелдан март ойида 3 миллион баррелгача тушди. Бу ҳақда Bloomberg нашриёти Vortexa маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.
АҚШдан келтирилган нефть ўрнини Канада нефти эгаллади. Март ойида Хитойнинг Канада нефти импорти кунига мисли кўрилмаган 7,3 миллион баррелга етди. Апрель ойида савдо урушининг бошланиши бу тенденцияни янада кучайтирди.
Канада-Хитой энергетика ва экология форуми президенти Венран Сзян таъкидлашича, савдо урушини ҳисобга олган ҳолда, Хитойнинг Америка нефти етказиб беришни кўпайтириши эҳтимолдан узоқ. Бироқ мамлакат Канада хомашёсини мамнуният билан қабул қилмоқда, чунки у фақат Россия ёки Яқин Шарқ нефтига боғланиб қолишни истамаслигини билдирди.
Канада нефти сифат жиҳатидан Хитойнинг энг замонавий нефтни қайта ишлаш заводлари учун мос келади. Бозорга яқинлиги эса уни Ироқнинг ўхшаш Basrah Heavy нефтидан арзонроқ қилади.