Хитойнинг Zhongke Yuhang компанияси 15 та сунъий йўлдошга эга Kinetica-1 ракетасини учирди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.
Фойдали юк билан ташувчининг ишга туширилиши Дунфэн тижорат учириш экспериментал зонасидан Москва вақти билан соат 07:03 да амалга оширилди.
Zhongke Yuhangнинг сўзларига кўра, фазовий кемалар мўлжалланган Ернинг қуйи орбиталарига муваффақиятли учирилди. Бу Kinetica-1 ракетасининг бешинчи парвозидир.
Январь ойида Хитойнинг Kinetica-1 тижорат ракетаси Taijing серияли бешта сунъий йўлдошни муваффақиятли учирган эди, деб хабар беради lenta.ru.