Хави Саудия Арабистони клубини бошқариши мумкин.
Foot Mercato хабарига кўра, 45 ёшли мутахассис "Ал-Аҳли"дан таклиф олган. Айни дамда Саудия клубини Маттиас Яйссле бошқармоқда.
"Ал-Аҳли" Саудия Арабистони чемпионат жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Жамоа жорий мавсумда Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
Хави 2021 йилнинг ноябридан бери бош мураббий бўлиб ишлаган "Барселона"дан ҳайдалгач, 2024 йилнинг июнидан бери ишламайди.